Европа лигалари мавсумни қачон тугатиб қўйишмоқчи?
Европадаги лигалар коронавирус пандемияси яхшиланиб, мавсумни 30 июнга қадар якунлаб қўйишдан умид қилишмоқда.
Бу УEФА томонидан тузилган ишчи гуруҳлар доирасидаги музокараларнинг биринчи босқичидан кейин маълум бўлганди.
Биринчи конференцияда Европа клублари ассоциацияси ва миллий лигалар вакиллари иштирок этди.
Эпидемиологик вазият яхшиланган тақдирда, янги тақвимни тузиш режалаштирилган бўлиб, унда миллий лигалар ўйинлари ҳафтанинг ўрталарига, дам олиш кунлари эса Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси учрашувлари ўтказилиши режага кирган.
Музокаралар мунтазам равишда, айрим ҳолларда ҳар ҳафта давом этиши кутилмоқда. Улардан олдин соғлиқни сақлаш идоралари билан маслаҳатлашиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус кенг тарқалгани боис, деярли барча Европа чемпионатлари тўхтатилди ва "Евро-2020" 2021 йилга қолдирилди.
Фикрлар