Европа лигаси финали еврокубоклар тақдирига жиддий таъсир қилиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

20 май куни "Истанбул" шаҳрида Европа лигаси-2025/26 финали бўлиб ўтади. Унда “Астон Вилла” ва “Фрайбург” ўзаро тўқнаш келади.

Шунингдек, келаси ҳафта Европа конференциялар лигаси ва Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи баҳслари ҳам ўтказилади.

"Forbes Sport" маълумотига кўра, молиявий жиҳатдан Европа лигаси финали ҳатто Чемпионлар лигаси финалидан ҳам муҳимроқ аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Манбада таъкидланишича, ушбу учта финал натижалари бутун Европа бўйлаб еврокубок йўлланмалари тақсимотига таъсир қилади. Шу билан бирга, клублар учун катта молиявий даромад ва бонуслар ҳам айнан ушбу баҳслар орқали ҳал бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!