Европа мухлислар ташкилоти ФИФАни "ЖЧ-2026" чипта нархлари учун танқид қилди

  • 12 декабрь, 15:33
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Football Supporters Europe (FSE) – Европа­даги футбол мухлислари ташкилоти бўлиб, у мухлисларнинг ҳуқуқлари, иштирок­и ва футбол маданиятини ҳимоя қилишга ихтисослашган. Ушбу ташкилот ФИФАни келаси йилги Жаҳон Чемпионати учун мухлисларга белгиланган чипта нархлари жуда қимматлиги сабабли танқид қилди.

Tecno

FSE маълумотларига кўра, агар содиқ мухлис PMA (Participating Member Association) ажратмаси орқали жамоасини биринчи учрашувдан финалгача кузатмоқчи бўлса, бу унга камидӣ 6 900 долларга тушади.Бу 2022 йилги Қатар турниридан деярли беш баробар қиммат.

Ташкилот шунингдек, энг арзон тоифа чипталар энг содиқ мухлисларга етиб бормаганини ва ФИФА томонидан динамик нархлар асосида умумий сотувга чиқарилганини танқид қилди. FSE бу ҳолатни Жаҳон Чемпионати анъаналари ва мухлисларнинг ҳиссасига хиёнат деб атамоқда.

Маълумотларга кўра, гуруҳ босқичи ўйинлари учун чипта нархлари 180 дан 700 долларгача, финал учрашуви учун эса 8 680 долларгача баҳоланмоқда. Бу нархлар аввал вада қилинган 60 ва 6 730 доллардан анча юқори.

FSE FIFAни PMA орқали чипта сотувини дарҳол тўхтатишга, барча таъсирланган томонлар билан маслаҳатлашишга ва чипта нархлари ҳамда тоифа тақсимотини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда. Ташкилотнинг асосий талабларидан бири – мухлислар манфаатини ҳисобга олган, адолатли ва шаффоф чипталар тизимини жорий этишдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!