Европада янги истеъдод пайдо бўлди

Европанинг аксарият гранд клублари “Боруссия” шарафини ҳимоя қилаётган Жуд Беллингамни замонамизнинг энг зўр ярим ҳимоячиси сифатида тан олади.

Бир неча клуб англиялик футболчини олиш учун курашмоқда. Дортмундликлар ўз етакчисини 150 миллион еврога баҳолаётгани аксарият клубларга оғирлик қилади. Шу боис, айрим жамоалар муқобил вариантларни қидира бошлади.

Англиялик скаутлар “Реал Сосьедад” клубида ўйнаётган Мартин Субимендининг салоҳиятини юқори баҳоламоқда.

Трансферларга ихтисослашган журналист Саймон Филлипс “Челси” 23 ёшли испан футболчисини нишонга олганини маълум қилди.

Лондонликлар испан клуби билан боғланиб, трансфер масалаларини муҳокама қилишга киришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!