Европадаги легионеримизни “синдиришмоқчи”!

Беларусь чемпионати ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг назарида турган мусобақалардан. Минкснинг “Энергетик-БГУ” клуби айнан ўзбекистонлик легионерлар – Бобур Абдухолиқов, Абдулқодир Ҳусанов ва  Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг хизматлари эвазига  кучли учликда бормоқда.

Буни рақамлар ҳам кўрсатмоқда. Қашқадарё футболи тарбияланувчиси Бобур Беларусь олий лигасида саккизта гол ва учта ассист билан чемпионат тўпурари ва энг фойдали ўйинчиси бўлиб турибди.

38707_4a31d87d29935fb3e00ec23a6eb58637

18 ёшли ҳимоячимиз Абдулқодир Ҳуснов ҳисобида еттита ўйинда битта гол ва иккита ассист қайд этилган.

23 ёшли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳам минсклик “талабалар”нинг барча учрашувларида қатнашиб, иккита ассистни амалга оширди.

Беларусь чемпионатининг 7-турида “Энергетик-БГУ” ўз майдонида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Шахтёр-Солигорск”ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ютқазди. Ушбу учрашувга Борисовнинг БАТЭ клубидаги легионеримиз Шаҳбоз Умаров ҳам ташриф буюрган эди.

Беларусда машҳур бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ўйинчининг стадионга келгани журналистлар эътиборидан четда қолмади. Улар Умаров атрофидаги нохуш ҳолатни инобатга олиб, унинг “Энергетик-БГУ”га қайтиши мумкинлиги ҳақида бу жамоа бош мураббийи Павел Роднёнокка мурожаат қилишди.

Ўрни келганида эслатиб ўтамиз, Шаҳбоз Умаров 2020 йилги мавсумда “Энергетик-БГУ”нинг ҳақиқий етакчиси бўлган. Ўша мавсум барча 30 та ўйинда қатнашган ҳамюртимиз тўртта грл ва учта ассист қайд этди.

Умаров кейинги мавсумни БАТЭ сафида бошлади ва қисқа фурсатда бу жамоанинг ҳам етакчисига айланди. Статистик кўрсаткичлар ҳам кўтарилди. Борисовликлар сафида барча турнирларда 33 та учрашувда олтита гол ва тўққизта ассист.

Бу мавсум Шаҳбоз Умаров учун жуда муҳим бўлиши кутилганди. Борисовликларни уни кучли лигага трансфер қилишни кўзлаганди. Бироқ, янги бош мураббий Александр Михайлов мавсумолди назорат учрашувидаги можаро туфайли легионеримизни очиқчасига “синдириш”га ҳаракат қиляпти.

Биласиз, назорат ўйинида чиройли ўйнамоқчи бўлиб тўп йўқотган Умаровни шу пайтга қадар ёшлар билан ишлаб келган Александр Михайлов қўпол сўзлар билан сўкади. Ўзига нисбатан ҳурматсизликни кўтара олмаган Шаҳбоз майдон чиқиб кетади.

28adfa5e38c3794a2a5c5cc25e298

Кейинчалик ўзбекистонлик футболчи бош мураббийдан узр сўради. Лекин Михайлов уни сунъий тарзда ўйнатмаяпти. Гарчи мураббийлар штаби Шаҳбознинг умумий гуруҳда шуғулланишига  рухсат берган бўлса-да, Михайлов уни учрашув  қайдномасига киритмаяпти.

Бу вазиятдан фақатгина Михайлов ютмоқда. У ўзининг қайсарлигини кўрсатиб қўйди. Шаҳбоз ўйин амалиётисиз қолди. Бу унинг ёшидаги ўйинчи учун катта жазо. БАТЭ клуб ғазнасига мўмай даромад туширадиган ўйинчисиз қоляпти.

Беларуслик журналистлар “Энергетик-БГУ” бош мураббийи  Павел Роднёнокдан Умаровни қайтариш имконияти ҳақида сўради.

- Биз Умаровни қайтариш ва унинг молиявий талабини қондириш учун ортиқча пул захирасига эга эмасмиз. Агар уни ижарага олсак ҳам, Шаҳбоз БАТЭда олаётган маошини сўрайди. Афсуски, биз катта харажатларга қодир эмасмиз, - деди Роднёнок.

Ҳа, Беларусь олий лигасида Бобур Абдухолиқов, Абдуқодир Ҳусанов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов каби ўйинчилар порлаётганидан хурсандмиз. Яқинда улар сафига “Энергетик-БГУ” ўринбосарлар таркибида ўйнаётган 22 ёшли Аббосбек Жумақулов ҳам қўшилади.

Лекин айни кўтариладиган паллада қайдномага ҳам киритилмаётган Шаҳбоз Умаровнинг келажаги мухлисларни хавотирга соляпти. Чунки истеъдодли бу футболчи айнан Беларусь чемпионатидаги ўйинлари орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув ола бошлаган эди. 

20211010181634

“Рома”га хушхабар!

“Рома”нинг пўстагини қоқамиз!

“Рома” ҳужумчиси: Кетишим керак бўлган вақт келганини билдим!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
12/05/2022 09:57
УФА нима килаяпди? хар бир легионерни, хар бир футболчини ортида УФА туриши керак. Клуб билан тузилган шартнома УФА юристлари томонидан текшириб борилса, ватандошларимиз хор булмайди. Уйинчиларимиз уз юртимиздаги коррупциядан кочиб, мусофир юртга бориб яна кийналиши жуда ачинарли. Уз юртида ватандошларига шароит ярата олмаётган УФА хеч булмаса, хорижда куллаб кувватлаши шарт