Европанинг яна бир мамлакати ўзбекистонлик футболчига эга бўлди

Португалиянинг "Лейшойнш" клубидаги фаолиятидан сўнг, Абубакир Мўйдинов Эстониянинг "Тулевик" клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтди.

2000 йилда таваллуд топган футболчи янги жамоаси билан йил якунига қадар битим имзолади.

Чап қанот ҳимоячиси БААнинг "Ал Насср", Португалиянинг "Лейшойнш" жамоаларида тўп тепишга улгурган. У "Бунёдкор" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Таъкидлаш жоиз, 20 ёшли футболчининг Transfermarkt.de порталида кўрсатилган нархи 50 минг еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)