Эзе "Арсенал"да норози!
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе клубдаги ҳозирги мавқеидан мамнун эмас. Бу ҳақда Teamtalk манбаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, «канонирлар» бош мураббийи Микель Артета Эзега марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи – «ўнинчи рақам» позициясида тўлиқ ишонч билдирмаяпти. Шунингдек, мутахассис унинг чап қанот ҳужумчиси сифатидаги ўйинига ҳам шубҳа билан қарамоқда. Шу боис Эзе Лондон клубида захира ўйинчиси сифатида қолиб кетаётганидан норози.
28 ёшли англиялик футболчи ўтган йил ёзида «Арсенал» сафига қўшилган эди. Эберечининг клуб билан тузган шартномаси 2029 йил июни охиригача амал қилади. Манбаларга кўра, унинг трансфер қиймати 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Англия премьер-лигасида Эзе бешта учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар