Фабио Каннаваро: "Мисрда топ футболчилар йиғилган, биз ҳам энг яхши сифатларини кўрсатамиз"

  • 14 ноябрь, 09:56
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз БААдаги “Al Ain Cup” халқаро ўртоқлик турнирида қатнашиш учун амирликларга етиб борган ва бугун илк ўйинини Миср термасига қарши ўтказади.

Tecno

Беллашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. Ғолиб жамоа финалда Эронга қарши ўйнайди. Ютқазгани эса учинчи ўрин учун беллашувда Кабо-Верде терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро кечаги машғулотдан кейин ЎФА матбуот хизматига ўйин олдидан бир қатор масалаларда фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда кучли рақибга қарши ўйин ўтказамиз. Миср жуда яхши терма жамоа. Улар 30 та учрашувнинг 2 тасида мағлуб бўлишган. Жамоада топ футболчилар йиғилган. Биз ҳам яхши сифатларимизни кўрсатамиз. Бундай учрашувлар икки жамоа учун ҳам фойдали бўлади, деб ўйлайман.

Терма жамоага ёш футболчиларни жалб қилмоқчиман. Ҳозирги вақтда имкон қадар кўпроқ ўйинчиларни чақирган бўлардим. Уларни машғулотлардаги ва ўйинлардаги ҳолати қандай? Йигитлар билан суҳбатлашиб кўришим керак. Менинг рўйхатимда ёш футболчилар кўп. Бироқ, ҳозирча 26 нафар футболчиларни жалб қилиш имкониятимиз бор. Жаҳон чемпионатига қадар кўпроқ ўйинчиларни кўриб олмоқчимиз.

Албатта, барча учрашувларни кўриб бормоқдаман. Умид қиламанки, ёш ўйинчилар жаҳон чемпионатида яхши натижа кўрсатишади. Бундай мусобақа ёшлар учун катта тажриба вазифасини ўтаб беради. Йигитларга омад тилайман ва албатта барча ўйинларни кузатиб бораман.

Ҳа, Аббос Файзуллаев ҳозирча жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгургани йўқ. Ушбу йиғинга жалб этилмаганининг асосий сабаби ҳам мана шунда. Мен у билан ҳам доимий алоқадаман. Футболчиларнинг аҳволини билиб туришим жуда ҳам муҳим. Бу менинг ишим. Ўйинчилар билан суҳбат олиб бориш, бунинг ягона сабаби эса терма жамоадаги хатоларни тўғрилаб, яхши томонга ўзгартириб бориш", - дейди Каннаваро. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!