Фабио Каннаваро қуръадан сўнг ҳиссиётлари ва бўлажак рақиблар ҳақида гапирди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланганда сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
"Албатта, бу Жаҳон чемпионати. Исталган жамоа бизга рўбарў бўлиши мумкин. Биз гуруҳ босқичида Португалия ва Колумбия терма жамоаларига қарши майдонга тушамиз. Бу эса футболчиларимиз учун ҳам, биз учун ҳам албатта ҳаяжонли бўлади. Энг асосийси - Жаҳон чемпионатидамиз!. 
 
Бу - қуръа. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз жуда ҳам хурсандмиз, сабаби бу тарихий мундиалда иштирок этамиз. Умид қиламан, охиригача кураш олиб борамиз",
- дея таъриф бериб ўтди италиялик мутахассис. 
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Конго/ Ямайка / Янги Каледония билан куч синашади. 
 

Tecno

Терма жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги тақвими билан танишинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!