Фабио Капелло фаолияти давомида қўл остида тўп сурган энг зўр футболчиларни санаб ўтди

Италиялик машҳур мутахассис Фабио Капелло мураббийлик фаолияти давомида қўл остида шуғулланган энг зўр футболчилар кимлигини айтди.

"Балким бу Марко Ван Бастендир. Лекин, бразилиялик Роналдони ҳам эътироф этишим лозим. Бундан ташқари Мальдини ва Барези каби афсонавий ҳимоячиларни ҳам айтишим мумкин", - дейди Капелло.

Маълумот учун, 72 ёшли Капелло мураббийлик фаолияти давомида "Милан", "Реал", "Рома", "Ювентус" ва "Цзянсу Сунин" каби клубларни бошқарган. У шунингдек Англия ва Россия терма жамоаларига ҳам устозлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!