Фабрегас 3 ўйинга дисквалификация қилинди
Ads

"Монако" ярим химоячиси Сеск Фабрегас Лига 1 мусобақасининг илк турида "Лион"(0:3)га қарши кечган учрашувда қизил карточка олган эди.

"Лион" клуби ярим химоячиси Лео Дюбуага қарши қўполлик учун Фабрегас қизил карточка билан жазоланган. Ушбу вазиятни ўрганиб чиққан Франция профессионал футбол лигаси интизом қўмитаси Фабрегасни 3 ўйинга дисквалификация қилди.

Энди Фабрегас Франция чемпионатидан ўрин олган "Метц", "Ним" ва "Страсбург"га қарши ўйинларда иштирок эта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли испаниялик футболчи "Монако" сафига қишги трансфер ойнасида "Челси"дан келиб қўшилган. У "Арсенал" ва "Барселона" каби жамоалар шарафини ҳам химоя қилган.