Фабрегас: "Челси" шу футболчини сотиб олса, кучайиб кетади

"Барселона" клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Сеск Фабрегас собиқ жамоаси "Челси"га "РБ Лейпсиг"даги ҳамюрти Дани Ольмога эътибор қаратишни маслаҳат берди.

“Ольмо “аристократлар”ни яхшигина кучайтириши мумкин. Бу уларнинг ҳозирги тактик схемаси учун ажойиб трансфер бўлади”, - деди Фабрегас London.Football нашри берган интервьюсида.

Олдинроқ матбуотда Ольмога "Барселона"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли ярим ҳимоячининг немис клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Унинг трансфер нархи эса 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Дани Ольмо жорий мавсум Германия чемпионатининг 10 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!