Фабрегас "Челси"дан нега кетганини айтди
"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас нега "Челси"дан кетганини айтди.
“Мен “Челси”да қолишим ҳам мумкин эди, аммо, жамоага янги мураббий худди ўз ўғлидек кўрадиган футболчиси билан келди. Шундан сўнг менинг майдонга тушишим ва хоҳлаган ишимни қилишим қийинлашиб қолди. Мен футболни яхши кўраман. Лекин, шунчаки “Челси” учун ўйнашдан роҳатлана олмайман”, - дейди испаниялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Маурицио Сарри ёзда жамоа бошқарувига келгач “Наполи”даги шогирди Жоржиньони ҳам ўзи билан бирга “Челси”га олиб келган эди.
Фикрлар