Фабрегас: Месси 40 ёшгача ҳам ўйнай олади

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас ўзининг собиқ жамоадоши Лионель Месси борасида фикр билдирди.

"Месси кучли футболчи. Ҳозирда, у ўзини майдонда яхши ҳис қилмоқда. У 40 ёшигача ўз даражасида ўйнай олади.

Месси "Ла Масия"га келган кунни эслайман. У оз гапирарди, аммо ўйинда тўхтатишнинг иложи йўқ эди," - деди Фабрегас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!