Фабрегас сўнгги 15 йилликнинг энг зўр футболчиси кимлигини айтди
Ads

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мессига ақл бовар қилмайди. Биз Роналдиньони, Роналдони ва яна кўплаб ажойиб футболчиларни кўрдик. Аммо, у сўнгги 15 йил ичидаги энг яхши футболчи. Бу унинг учун профессионал фаолиятидаги 17-мавсум ва у 18 ёшидан буён энг зўр бўлиб келмоқда.

У қандай қилиб ақлбовар қилмайдиган ишларни қилаётганини кўрдим. У ҳар 3 кунда гол уриши мумкин”, - дейди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли аргентиналик футболчи 5 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади.