Фабрегас: У Англия футболининг афсонасига айланиши мумкин эди

"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас "Арсенал"даги собиқ жамоадоши Жек Уилшер ҳақида гапирди.

“У жуда истеъдодли. У мен билан бирга ўйнаган энг иқтидорли футболчилардан бири. 16 ёшли Жекни биринчи марта машғулотларда кўрганимда, у жуда яхши, кучли ва ақлли йигит, деб ўйлаганман. Афсуски, унинг фаолияти бундай ўтгани шармандалик. У Англия футболида афсонага айланиши мумкин эди. Мен Уилшерни “Реал” ёки “Барселона”да ўйнаши мумкин бўлган кам сонли футболчилардан бири, деб ўйлардим”, - деди Сеск.

Жорий йилнинг октябрь ойида “Вест Хэм” 28 ёшли Уилшер билан шартномани бекор қилди. Жек ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар