Фабрегас ва "Челси" ўзаро келишиб олишди

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоани тарк этади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли испаниялик футболчи ва “аристократлар” ёзда якунига етадиган шартномани муддатидан аввал бекор қилишга келишиб олишган. Қайд этиш лозимки унга айни дамда "Милан", "Валенсия", "Атлетико" ва "Монако" каби жамоалардан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Фабрегас жорий мавсум “Челси” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
28/12/2018 22:51
Пулини купрок берса кетаверади-да