Фабрегас яқин кунларда "Челси"дан кетади

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас қишки трансферлар даврида жамоадан кетади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ 31 ёшли испаниялик футболчига "Милан", "Валенсия" ва "Атлетико"дан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Фабрегас “Челси” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 5та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!