"Башакшеҳир" гол ура олмаган ўйинда Шомуродовнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия Суперлигасининг 28-турида "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Кожаэлиспор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мазкур баҳсда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 83-дақиқада захирага олинди.

Учрашувдан сўнг бир қатор статистик порталлар футболчининг ҳаракатларини баҳолади. Унга кўра, "Fotmob" вакилимизни 6.9 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" 6.4 балл қўйди. Шунингдек, "Flashscore" эса 6.6 балл билан баҳолади.

Маълумот учун, ўзбекистонлик форвард жорий мавсумда чемпионат доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!