Шомуродов РПЛга қайтиши мумкинлигини истисно этмади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия Премьер-лигасига қайтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
Ҳозирда футболчининг трансфер ҳуқуқи италиянинг "Рома" клубига тегишли бўлиб, у Туркиянинг "Башакшеҳир" жамоасида ижара асосида тўп сурмоқда.
"Ростини айтсам, баъзан бу ҳақда ўйлаб қоламан. Нима бўлар экан, деб тасаввур қиламан. Ҳозирча аниқ жавоб йўқ. Лекин аниқ “йўқ, қайтмайман” деб ҳам айта олмайман", — деди Шомуродов.
Маълумот учун, жорий мавсумда Шомуродов "Башакшеҳир" сафида барча мусобақаларда 38 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлган.
Фикрлар