ФАКТ! "Насаф" "Бунёдкор"га қарши ўзаро 26 ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонган холос (Рақамлар)
«Насаф» Суперлиганинг 12-турда яна бир Тошкент жамоаси «Бунёдкор»га қарши майдонга чиқади. «Насаф» – «Бунёдкор» учрашуви 24 август куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 19:00да бошланади. Қаршиликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 26 бор куч синашган. Натижалар «қалдирғочлар»нинг устунлигини кўрсатмоқда. 13 учрашувда тошкентликлар, 4 ўйинда "аждарлар" зафар қучган. 9 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 18:38 га тенг. Устунлик «Бунёдкор» тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Бунёдкор» 3:1, «Бунёдкор» – «Насаф» 5:0.
Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2019 йили 11 август куни Қаршида ўтказган. Бу учрашувда 3:1 ҳисоби қайд этилган.
Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:
11.08.2019 Насаф — Бунёдкор 3:1
16.06.2019 Бунёдкор — Насаф 1:1
11.08.2018 Насаф — Бунёдкор 1:4
04.05.2018 Бунёдкор — Насаф 2:1
18.08.2017 Насаф — Бунёдкор 0:1

Фикрлар