Фаластин – Ўзбекистон учрашуви қайси стадионда бўлиб ўтади?
Ads

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бериб ўтди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август санасидан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришади.

Жаҳон чемпионати-2022

Иккинчи саралаш босқичи / 1-тур

2019 йил / 5 сентябрь / 19:00

“Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадиони (Ал-Рам,  Фаластин)

Фаластин – Ўзбекистон .