Фаластин – Ўзбекистон учрашувининг ҳакамлари маълум

Қитъамизда Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олиш арафасида турибди. Эртадан Осиёнинг бир қатор шаҳарларида мундиал саралаши ўйинлари ўтказилади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув 5 сентябрь куни Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Ушбу ўйинни хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Фу Минг. Унга қанотларда ҳамюртлари – Ҳуо Веиминг ҳамда Ванг Децин ёрдам беради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Фаластин – Ўзбекистон

Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳуо Веиминг (Хитой), Ванг Децин (Хитой).

Захира ҳаками: Арафа Муҳаммад (Иордания).

Назоратчи: Баскар Пурушотаман (Ҳиндистон).

Комиссар: Шаҳир Аҳмед (Малдив).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!