Фаластин бош мураббийи: Эртага ғалаба қозонсак, кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қоламиз

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Фаластинга қарши ўйин ўтказади. Ушбу беллашув олдидан бугун икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда меҳмонлар устози Нуриддин Оулд Али иштирок этди.

- Эртанги учрашув икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Икки жамоа ҳам олдинги турдаги мағлубиятни унитишга ҳаракат қилади. Эртага 2 жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушади ва жамоалар кейинги босқичга ўтишга интилади. Лекин ўйин қийин ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жуда кучли. Биринчи ўйинда ғалаба қозонганмиз. Энди ҳам рақибнинг кучлилигини билган ҳолда 3 очкони қўлга киритишга интиламиз. Шунинг учун эртага ҳақиқий жанг бўлади деб ўйлайман.

Ўзбекистон терма жамоаси уйда ўйнаши устунлик беради. Уларда мураббий алмашди, лекин футболчилар ўша-ўша. Ҳозирги кунда ҳамма терма жамоа бир-бири ҳақида маълумотга эга. Ниманидир яшириш қийин. Бўлажак рақибимизнинг энг кучли жиҳатлари ва футболчиларини яхши биламиз. Ўзимиз эртага охирги учрашувимиздан-да яхшироқ ўйин намойиш этишга уринамиз. Эртанги мақсадимиз фақат 3 очко. Шундагина кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қоламиз. 

Табиий майдонда ўйнаш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Майдоннинг ҳолати яхши бўлса биз тайёрмиз. Эртанги ўйинга ҳар томонлама тайёр бўлишимиз лозим. 

Айни пайтда биз Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир хил ҳолатдамиз. Шунинг учун бизни эртага фақат ғалаба қониқтиради. Лекин рақибимиз кучлилиги учун эртага 3 очкони жамғаришимиз қийин бўлади.

Биз Ўзбекистонга эртароқ келдик. Чунки об-ҳавога кўникиш учун. Машғулотлар ўтказдик. Шунинг учун об-ҳаво муаммо бўлмайди, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
18/11/2019 18:51
Шу кунларгаям кеп қопмиз фаластин ӯзига тенг рақиб деб билаяпти йиғлаш керак бунга кулмоқлик емас
Амир Ахмет
18/11/2019 19:03
Фаластин хам куркмайаптия
&
Yusufjon9012
18/11/2019 20:03
O'zi aslida shunday bo'lish kerak bu komanda kuchli deb maydonga tushgan fudbolchilar o'ziga ishonmaydi shuning raqib kuchli bo'lsaham yutamiz deb ruhiyatni ko'tarish kerak shunda kuchli raqibga qarshi o'yinda sensatsion natija ko'rsatish mumkin!
&
Yusufjon9012
18/11/2019 20:04
O'zi aslida shunday bo'lish kerak bu komanda kuchli deb maydonga tushgan fudbolchilar o'ziga ishonmaydi shuning uchun raqib kuchli bo'lsaham yutamiz deb ruhiyatni ko'tarish kerak shunda kuchli raqibga qarshi o'yinda sensatsion natija ko'rsatish mumkin!
Амир Ахмет
19/11/2019 12:42
Саудия билан булган уйин ёкди лекин факат химояда муаммо куп
&
ОЗИМИЗ
19/11/2019 04:22
Ха азизлар биздан орта миона камандалар коркмай уч очкони козлайабди бу аламли бу кетишда пакат пахтакор лидир болиб колганлар 10 /15 очко колиб юрса чепинатимиз савияси тушиб эртага АВГОНИСТОН ХИНДИСТОН ХАМ УЧ АЧКОНИ ГАПИРАДИГАН БОЛАДИ КОРКМАЙ БУНИНГ УЧУН ЧЕПИОНАТИМИЗ САВИЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ КЕРАК НОМИ ЛИГОНЕ ЭМАС ПУЛИГА АРЗИДИГАН ОЙИНЧИЛАР БОЛСА ШУНДА БИЗ Ж/Ч га чикамиз болмаса шундай юрорамиз. АБРАМОВ ЗОР ОЙНАТИ ЛЕКИН ВАЗИЯТДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЭПЛАЙ ОЛМАДИК ШУНИГ УЧУН ЮТКАЗДИК

&
LEGIONER
18/11/2019 20:58
Chopon o'zgarib lekin qo'ylar o'sha-o'shaligini bu ham bilarkan
Абдусамат Жураев
18/11/2019 20:29
Дарбозабон Суюновни зур деяпти Фаластин мурабий Атайин кучли деяпти шундок деса шу тишунни куйади деб биладида тишулигини Суюновни фаластиндаям 2 сааваганмиз деб бу тишукка хитри мурабий экан
Shaxboz Bekmurodov
18/11/2019 19:49
Fikir bildirishni ham o‘yin natijasini bilishni ham hohlamayman
&
AzizXudoyberdiyev
18/11/2019 18:12
Tushunmadim Falastinni biz bilan tenglashtiryaptimi ertaga hammasini ko'ramiz kim aslida kim
&
BBS UZB
18/11/2019 18:10
Har qancha mag'rurlanmaylik futbol (jamoaviy o'yinlar) biz uchun emas
&
AzizXudoyberdiyev
18/11/2019 18:13
Yaxwi niyat qilish kerak bir kun kelib jamoaviy o'yinlarimoz ham kuchayadi