Фаластин тарихда илк бор Ўзбекистондан илк марта очко тортиб олди

Хабарингиз бор кеча ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Фаластинга 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, терма жамоамиз шу кунгача Фаластин билан 4 марта тўқнаш келган ва уларнинг ҳеч бирида хаттоки очко йўқотмаган эди. Бугунги ғалаба фаластинликларнинг биздан тортиб олган илк очколари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Фаластин терма жамоамиз дарвозасига тарихда биринчи марта гол уришни уддалади.

1.10.2002. Осиё ўйинлари. Гуруҳ босқичи. Жанубий Корея.

Ўзбекистон – Фаластин – 2:0

***
9.06.2004. ЖЧ-2006 саралаш. 1-раунд. Ўзбекистон.

Ўзбекистон – Фаластин – 3:0

Голлар: Б. Ашурматов, В. Шишелов, С. Жепаров (пенальти)

***

8.09.2004. ЖЧ-2006 саралаш. 1-раунд. Қатар.

Ўзбекистон – Фаластин – 3:0

Голлар: М. Қосимов, С. Жепаров, М. Бикмаев.

***

13.12.2014. Ўртоқлик ўйини. БАА.

Ўзбекистон – Фаластин – 1:0

Гол: С. Рашидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
06/09/2019 13:22
Офарин фаластин Узбекистон мехмон дуст уйимизда ютказиб берамиз