Фалькао жароҳат олди
“Монако” клуби бош мураббийи Радамель Фалькао Франция чемпионатининг 29-турида “Бордо” (2:1) билан бўлган ўйинда жароҳат олди. Колумбиялик футболчи 65-дақиқада Том Лемарнинг ўрнига майдонга тушди.
Бунгача у соғлиғидаги муаммолар сабаб иккита ўйинни ўтказиб юборган эди.
– Фалькао ўнг оёғидан кучли зарба олди. Ҳозирда тиббий текширувлар хулосаларини кутяпмиз. Умид қиламизки,жароҳат жиддий эмас, – дейди клуб бош мураббийи Леонардо Жардим.
Эслатиб ўтамиз, “Монако” чоршанба куни ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида “Манчестер Сити” билан куч синашади.
Фикрлар