Фанатлар футболчиларни дўппослади
Франция чемпионатининг 14-турида “Ницца” клуби сафар учрашувида “Лорьян”дан 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Мағлубият аламидан “Ницца” фанатлари жамоа ўйинчиларидан Жереми Бога ва Теремас Моффига қўл кўтаришгача борди.
Бу ҳақда Footmercato хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, “Ницца” футболчилари сафар ўйинларидан қайтиб, клуб базасига йўл олган. У ерда уларни жамоа натижаларидан қаттиқ ғазабланган 400 нафар фанат кутиб олган.
Мухлислар жамоа бош мураббий Франк Эйз истеъфосини талаб қилиб жанжал кўтарган. Кейин футболчиларни ташланган. Энг кўп жабр кўрганлар Жереми Бога ва Теремас Моффи бўлди.
“Ницца” жамоаси айни пайтда Франция чемпионатида 17 ояко билан 10-ўринда бормоқда. Европа Лигаси умумий босқичида эса, француз жамоаси бирорта очко тўплай олмаган ҳолда охирги – 36-ўринда турибди.



Фикрлар