Фантастик ўйин! "Арсенал" ирода кўрсатиб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Премьер-лиганинг 32-турдан ўрин олган "Арсенал" - "Саутгемптон" баҳси 3:3 ҳисоби билан тугади.
Дастлаб, 1-дақиқада Алькарас Рэмсдейлнинг хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Уолкотт орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Мартинелли жавоб голини урди ва биринчи тайм ўз ниҳоясига етди. 66-даиқиқада Чалета-Сар боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Эдегор ва Саканинг голлар жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа, "Арсенал" 75 очко билан ҳамон турнир жадвалида пешқадам. "Сити" билан орадаги фарқ 5 очко.
Фикрлар