Фақат бир футболчи жаримадан гол уриш бўйича Мессидан олдинда
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасида «Сан-Диего»га қарши ўйинда (2:2) жамоаси таркибида жамоани қутқарувчи голлардан бирини жарима зарбасидан урди.
39 ёшли аргентиналик футболчи шу тариқа ўз фаолияти давомида жарима зарбасидан урилган голлар сонини 75 тага етказди. Бу натижа унга тарихда бу кўрсаткич бўйича яққолл иккинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Месси шу пайтгача 74 та жарима голига эга бўлган Жаирни ортда қолдирди.
Мутлақ рекорд эса 78 та жарима голи билан Марселиньо Кариокага тегишли. Мессида бу кўрсаткични янгилаш имкони бор.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси, 41 ёшли Криштиану Роналду ҳисобида эса ҳозирча жарима зарбасидан урилган 65 та гол мавжуд.

Фикрлар