Фақат битта клуб Винисиусни сотиб олиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор Мадриднинг «Реал» клуби билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Бу ҳақда Madrid Universal нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар ҳозирча натижа бермаган ва жараён борасида жиддий тўсиқлар юзага келган. Агар яқин вақт ичида янги битимга эришилмаса, «Реал» бу ёздаёқ бразилиялик футболчини сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Айни пайтда Винисиусни трансфер қилиш имкониятига эга ягона клуб сифатида «Манчестер Юнайтед» тилга олинмоқда. 26 ёшли юлдуз футболчининг бозор қиймати тахминан 140 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «қироллик клуби» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида ниҳоясига етади.

Винисиус Жуниор «Реал Мадрид» сафида 2018 йил ёзидан бери майдонга тушиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!