Фарҳод Мираҳмадов - "Каттақўрғон" футболчиси
"Каттақўрғон" Фарҳод Мираҳмадовни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
"Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида яна бир футболчи билан шартнома имзолади. Ўтган мавсумни Қирғиз Республикаси чемпионатида ўтказган Фарҳод Мираҳмадов 2026 йилнинг охиригача биз билан бўлади.
1994 йилда туғилган фулбек фаолияти давомида "Оқтепа", "Обод", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Андижон", "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Унинг "Каттақўрғон"даги фаолиятига омад тилаймиз", - дейилади хабарда.
Фикрлар