Фатига икки клуб харидор

Келажакда “Барса”нинг етакчисига айланиши кутилаётган Ансу Фатига “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед”дан жиддий таклиф бўляпти.

Фати айни пайтда жароҳатини даволатяпти. Каталонияликлар уни қўйиб юбормоқчи эмас. Амалдаги шартномада Фатининг компенсацияси 150 миллион еврога баҳоланган. Ёзда “Манчестер Юнайтед” икки марта шунга яқин сумма таклиф қилиб, рад жавобини олди.

Каталонияликлар 18 ёшли футболчи билан янги шартнома имзолаб, унинг трансфер суммасини 400 миллион евро қилиб белгилашга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!