Фахрий дзюдочиларимиз Москвадан медаллар билан қайтишди

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида дзюдо бўйича фахрийлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Улянов вилояти губернатори соврини учун ўтказилган Россия Очиқ чемпионатида мезбонлар ташқари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон каби давлатлардан фахрий дзюдочилар иштирок этди.

Қувонарлиси, ҳамюртларимиздан уч нафари мусобақа якунида шоҳсупага кўтарилди. Дилшод Чориев ва Сергей Петрянин барча рақибларини енгиб, олтин медаль соҳибига айланган бўлса, Рустам Саидов бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!