Файзуллаев, ростини айт, нима бўлди?

Россия Премьер-лигасининг 10-туридан ўрин олган ЦСКА ва “Ахмат” жамоалари учрашувида ўйин  қаҳрамони Аббосбек Файзуллаев бўлди.

Беллашувнинг дастлабки дақиқаларида “армиячилар”нинг ўнг қанот ҳужумчиси Рифат Жемалетдинов жароҳат олиб майдонни тарк этганидан кейин Файзуллаев чап қанотни Тамерлан Мусаевга қолдириб, ўзи ўнг қанотга кўчиб ўтди.

Бош мураббий Марко Николичнинг бу кўрсатмаси легионеримизнинг универсал ўйинчи экани ва ҳужум чизиғининг исталган нуқтасида ўйнай олиши билан изоҳланади.

Аббосбек ўнг томонда ҳам фаол ўйнади ва 19 дақиқага келиб, жарима майдончаси ташқарсидан аниқ зарби билан ҳисобни очди.

Гол урганидан кейин ҳам 20 ёшли футболчимиз бир қатор хавфли ҳужумчилар уюштириб, жамоадошлари учун қулай вазиятлар яратиб берди.

ЦСКА вакиллари танаффусга кетиш олдидан Келлвеннинг голи эвазига ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Ўйиннинг кулминацион ва ҳал қилувчи палласи 50-дақиқага тўғри кўлди. Аббосбек Файзуллаев маркази ҳужумчи позициясига ўтди. Қанотдан узатилган тўпга легионеримиз ва рақиб ҳимоячиси Дарко Тодорович ташланди.  Тўп дарвоза тўридан жой олди.

Бу вазият бир неча бор такроран кўрилганида ҳам тўпга ким тегинганини аниқлаб бўлмади. Кўпчилик Аббосни дубль билан табриклади.

Учрашувдан кейин ўйин ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашган Аббосбек Файзуллаев ўша вазиятга аниқлик қиритди.

- Учинчи гол урилган вазиятда мен тўпга текканим йўқ. Дарко Тодорович уни ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Мен мавсумдаги биринчи голимни узоқ кутгандим. Учинчи голдан кейин барибир бироз бўшашиб қолдик.

Яхшиямки, футбол бизни жазолагани йўқ ва “Ахмат” футболчилари эса гол ура олмади, - деди Аббосбек Файзуллаев.

Аббосбек Файзуллаев учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Аввалги мавсумда бир неча бор индивидуал совринлар соҳиби бўлган ҳамюртимиз янги чемпионатда биринчи маротаба расман учрашув қаҳрамони сифатида тақдирланди.

20 ёшли легионеримиз янги мавсумда Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубоги доирасида жами 11 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига битта гол ва бешта ассист расмийлаштирди.

ЦСКА Премьер-лига доирасидаги навбатдаги учрашувини 6 октябрь куни “Динамо” жамоасига қарши ўтказади. Бу ўйинга рақиб мезбонлик қилади.

Унгача “армиячилар” Россия кубоги гуруҳ босқичи доирасида сафарда “Нжний Новгород” жамоаси билан куч синашади. Мазкур учрашув 1 октябрга белгиланган.   

Файзуллаев “ёндирди”: Аббосдан супергол! Миралем Пьянич, нима дейсан?

Италия чемпиони Файзуллаевга ёрдам беради...

Францияда ўзбек футболчисига эътибор қаратишди!

Юрич уч футболчини таркибга киритмади: Шомуродов “Евро-2024” қаҳрамони Нико Уильямсга қарши ўйнайдими?

Россияда легионеримизни нега ўйнатишмаяпти?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!