Италия чемпиони Файзуллаевга ёрдам беради...
ЦСКА шов-шувли трансферни расман амалга ошириб бўлди. Европа миллий чемпионатларида “Олимпик Лион”, “Рома”, “Ювентус”, “Барселона” каби машҳур клубларида ўйнаган Миралем Пьянич фаолиятини “армиячилар” сафида давом эттиради.
Босниялик футболчи янги клуби билан шартнома имзолаганидан кейин ўз фикрларини билдирди.
- Футболга бўлган аввалги иштиёқим билан янги саргушатларга тайёрман. Янги жамоага қўшилганимдан хурсандман. Келинглар, ҳаммасини уддалайлик, - деди 34 ёшли футболчи.
Россия футболи экспертлари бу трансферни кенг муҳокама қиляпти. Хусусан, Италияда кўп карра чемпион бўлган ярим ҳимоячининг ЦСКА таркибида кимнинг ўрнини эгаллаши, ўйин схемасига мослиги, жамоага қандай ёрдам бера олиши каби масалалар долзарб мавзуга айланди.
Айрим мутахассислар Миралем Пьянич ЦСКА ҳужум чизиғи етакчиси ҳисобланган Аббосбек Файзуллаев билан кучли тандем ҳосил қилишини, сербиялик юлдуз ўзбек футболчисига яхш ёрдамчи бўлишини таъкидламоқда.
Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига россиялик экспертларнинг Пьянич трансфери ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ҳавола қилади.
Владимир Пономарев, ЦСКА собиқ футболчиси, эксперт:
Футбол бизнесга айланиб кетган. Ўйинчилар кўпроқ пул ишлаб олишга ҳаракат қилади. Шунга қарамай, Пьянич ЦСКАга керак бўладиган футболчи. Ҳеч бўлмаса, бир мавсум юқори савияда ўйнашга кучи етади. Тажрибали, юқори савияли ярим ҳимоячи сифатида ЦСКА учун муҳим ўйинчи бўламиз. Ўзимиздан кимдир етишиб чиққунича, ўйнаб турса бўлади.
Юрий Афанасьев, football24.ru сайти эксперти:
Майдон маркази “армиячилар”нинг энг нозик нуқталаридан бири. Бош мураббий Марко Николич бу позицияни кучайтирадиган ўйинчи қидираётган эди.
Миралем Пьянич асосий таркибдаги жой учун 19 ёшли Матвей Кисляк ва сербиялик легионер Саша Зделар билан рақобатлашади. Индивидуал маҳорат бобида бу икки ўйинчи Пьяничга яқинлаша олмайди. Босниялик футболчи узоқ масофага аниқ тўп ошириш ва стандарт вазиятлардан фойдаланишга жуда уста. Унинг энг катта устунлиги – интеллект.
Пьянич Аббосбек Файзуллаевга идеал ёрдамчига айланади. Чунки бу ўйинчи ҳужум чизиғи вакилларини аниқ пас орқали тўп билан таъминлаб туради.
Владислав Радимов, Россия терма жамоаси собиқ футболчиси, эксперт:
Пьянич – юқори савияли ўйинчи, у ўз маҳоратини Европа майдонларида намойиш қилган, катта клубларда ўйнаган.
Табиийки, Миралем фаолиятининг чўққиси ортда қолган дейиш мумкин, лекин унинг маҳорати жуда юқори. Миралем Пьянич майдонда Аббосбек Файзуллаев даражасидаги ўйинчилар билан жуда тез тил топишиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Пьянич Франциянинг “Мец” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида “Олимпик Лион”, “Рома”, “Ювентус”, “Барселона”, “Бешиктош”, “Шаржа” каби клубларда тўп тепган.
Пьянич фаолияти давомида тўрт карра Италия чемпиони, икки карра Италия чемпиони ва Суперкубок соҳиби, Испания кубоги ғолиби бўлган.
Босния ва Герцеговина терма жамоаси сафида 115 та учрашувда рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилган.
Францияда ўзбек футболчисига эътибор қаратишди!
Фикрлар