Файзуллаев 158 нафар “футболчи”га қарши ўйинда иккита гол урди

  • 30 Dec 19:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ЦСКА клуби Янги йил байрами муносабати билан жамоанинг асосий таркиби ва академия тарбияланувчилари ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил қилди.

Tecno

Байромана руҳда ўтган учрашувда асосий таркибдан нафар футболчи – дарвозабон Владислав Тороп, ўйинчилардан Виллиан Роша, Матвей Лукин, Данил Круговой ва Аббосбек Файзуллаев иштирок этди. Улар беллашувда қорбобо кийимида тўп тепди. 

Профессионаллар академиянинг 158 нафар тарбияланувчиларига қарши ўйнади. Учрашув 3:2 ҳисобида болакайлар фойдасига ҳал бўлди.

ЦСКА асосий таркибнинг иккала голини ҳам Аббосбек Файзуллаев киритди.

Бу баҳсда академиячилар дарвозани ўн нафар дарвозабон қўриқлади.

Учрашув лавҳаларини қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://rutube.ru/video/0790e0e7a36c39208dccc59ad3f72681/?r=plemwd

Comments

You must be logged in to commet!