Файзуллаев мухлислари ўқисин: Аббосга ёрдам берайлик!
Россия кубогининг жорий мавсуми ҳал қилувчи паллага кирди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган ЦСКА клуби бу йил бош соврин учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Россия кубогида ғолиб чиқиш орқали 21 ёшли ҳужумкор футболчимиз легионер сифатида биринчи жамоавий совринини қўлга киритиши мумкин.
Айни пайтда “армиячилар” ярим финалга йўлланма олган. Бош совринга жуда оз масофа қолди. ЦСКА финалга чиқиш учун келаси йилнинг март ойида Москванинг “Динамо” клуби билан куч синашади.
“Армиячилар” чорак финалда “Рубин” билан тўқнаш келган эди. Маълумки, “Рубин” ҳам ўзбекистон футбол ишқибозларига бегона эмас. Бу жамоада икки ҳамюртимиз – Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев тўп тепмоқда.
Чорак финалнинг Қозонда ўтказилган илк учрашувида ҳисоб очилмаган ва кучлар тенг келган эди. Москвадаги беллашувда ЦСКА рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмай, қозонликлар дарвозасига учта тўп киритди. Голлардан бири Аббосбек Файзуллаев ҳисобига ёзилди.
Россия кубоги мусобақасининг телеграмм каналида ўтган ҳафта давомида турнирда киритилган энг яхши голни аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил қилинди.
Унда Аббосбек Файзуллаевнинг кубок учрашуви доирасида “Рубин” дарвозасига урган суперголи ҳам киритилган.
Легионеримиз сўровномада гол урган ушбу футболчилар билан рақобатлашмоқда:
Константин Тюкавин, “Динамо Москва”;
Виктор Мелёхин, “Ростов”;
Максим Самородов, “Ахмат”;
Кристофер Мартинс, “Спартак”;
Станислав Поройков, “Тюмень”;
Бутта Магомедов, “Химки”;
Фёдор Смолов, “Краснодар”.
Сўровномада жалб қилинган голларни қуйидаги линк орқали томоша қилиб, овоз бериш мумкин:
https://t.me/russiancup_official/13837
Овоз бериш 3 декабрь, Тошкент вақти билан 13:00 гача давом этади.
Ҳурматли мухлислар юқоридаги линк орқали Россия кубоги телеграмм каналига кириб, Аббосбек Файзуллаевнинг голига овоз беринг!
Фикрлар