Файзуллаев мухлисларига яхши хабар!

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Россия Премьер-лигасини алоҳида қизиқиш билан кузатиб боради. Чунки бу мамлакатда ҳар доим ўзбек футболи тарбияланувчилари ёрқин фаолият юритиб келган.

Ўтган мавсумда Аббосбек Файзуллаев ЦСКАда, Рустамжон Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев “Рубин”да тўп терган бўлса, жорий чемпионатда легионерларимиз сафи кенгайди. Хусусан, Премьер-лига дебютанти “Акрон” ўз сафига Шерзод Эсоновни қўшиб олди, Алишер Одилов фаолиятини “Химки”да давом эттирадиган бўлди.

Россиядаги легионерлар орасида энг ёрқин ўйин кўрсатаётгани Аббосбек Файзуллаев бўлиб турибди. 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз ўтган мавсумда Россия Премьер-лигасининг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилган ва махсус соврин билан тақдирланган эди.

Энди Аббосбек Файзуллаевнинг мухлислари яна бир хушхабарни нишонлашлари мумкин.

Россия футбол иттифоқи 2023-2024 йилги мавсум якунлари бўйича анъанавий тарзда тузиладиган энг зўр 33 нафар футболчи рўйхатини тасдиқлади. Аббосбек Файзуллаев легионер сифатидаги дебют мавсумидаёқ энг кучли футболчилар қаторидан жой олди.  

Расман эълон қилинган умумий рўйхат қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабонлар: Матвей Сафонов («Краснодар»), Илья Лантратов («Локомотив», Москва), Евгений Латишонок («Балтика», Калининград).

Ўнг қанот ҳимоячилари: Сергей Волков («Краснодар»), Вячеслав Караваев («Зенит», Санкт-Петербург), Александр Сильянов («Локомотив», Москва).

Ўнг томон марказий ҳимоячилари: Виллиан Роша (ЦСКА, Москва), Страхиня Эракович («Зенит», Санкт-Петербург), Александр Солдатенков («Крилья Советов», Самара).

Чап томон марказий ҳимоячилари: Хуниор Алонсо («Краснодар»), Мойзес Барбоза (ЦСКА, Москва), Максим Осипенко («Ростов», Ростов).

Чап қанот ҳимоячилари: Дуглас Сантос («Зенит», Санкт-Петербург), Юрий Горшков («Крилья Советов», Самара), Даниил Хлусевич («Спартак», Москва).

Ўнг қанот ярим ҳимоячилари: Максим Глушенков («Локомотив», Москва), Бенхамин Гарре («Крилья Советов», Самара), Иван Обляков (ЦСКА, Москва).

Ўнг томон марказий ярим ҳимоячилари: Вильмар Барриос («Зенит», Санкт-Петербург), Клаудиньо («Зенит», Санкт-Петербург), Даниил Глебов («Ростов», Ростов).

Чап томон марказий ярим ҳимоячилари: Вендел («Зенит», Санкт-Петербург), Эдуард Сперцян («Краснодар»), Диего Лаксальт («Динамо», Москва).

Чап қанот ярим ҳимоячилари: Муҳаммад Мохеби («Ростов», Ростов), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Москва), Андрей Мостовой («Зенит», Санкт-Петербург).

Ўнг қанот ҳужумчилари: Матео Кассьерра («Зенит», Санкт-Петербург), Жон Кордоба («Краснодар»), Фёдор Чалов (ЦСКА, Москва).

Чап қанот ҳужумчилари: Константин Тюкавин («Динамо», Москва), Мирлинд Даку («Рубин», Қозон), Иван Сергеев («Зенит», Санкт-Петербург).

Аббосбек Файзуллаев ўтган мавсум Премьер-лигада 22 та учрашув иштирок этиб, тўртта гол ва 11 та асситс қайд этди. Россия кубогида эса, ўнта беллашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва учта голли пас расмийлаштирди.

Футболчилар қайта баҳоланади: Шомуродовнинг янги устози жамоани ўзгартира бошлади!

Ҳусановга қаерда ўйнашни айтишди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!