Файзуллаев қандай қизга уйланишини айтди
Аббосбек Файзуллаев — Ўзбекистон ва Россиянинг энг ёрқин футболчиларидан. 21 ёшли ҳужумкор футболчи ёш бўлишига қарамай, бугунги кунда ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ҳисобланади.
2024 йилда легионеримиз Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси, Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси сингари индивидуал совринларни қўлга киритди.
Файзуллаев журналистларнинг саволларига жавоб қайтариб, интервью берди.
Sports.uz портали ушбу интервьюнинг бир неча қисмда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
1-Қисм:
Файзуллаев: Машғулотларга боргим келмай қолди, Холанднинг кўзойнагидан ҳам олдим...
2- Қисм:
Файзуллаев: Худо берса, “Барселона”га бораман!
3-Қисм:
Файзуллаев: “Жирона”ни танлайман...
4-Қисм:
Файзуллаев: Яқинларимни Монакога олиб кетаман!
5-қисм:
Ҳусанов ПСЖ ёки “Тоттенхэм”да ўйнайди...
Давоми:
— Дам олиш кунларини қандай ўтказасан?
— Дўстларим билан саунага боришим мумкин. Москвада совуқлиги учун шунга ўргандим. Лекин кўпроқ, спорт залга бораман.
— Тунги клубга ҳеч борганмисан?
— Йўқ, кўпроқ чойхонага бораман.
— Кийим-кечак олишга борасанми? Остон Ўрунов ЦУМдан олган нарсаларининг суратлари билан машҳур бўлиб кетганди...
— Кийим ва кроссовкалар – нозик нуқтам. Брендлардан олишим мумкин, лекин суратини қўймайман.
— Кокорин ўзига 15000 долларга кроссовка олганди. Сен энг қиммат олган кроссовкалар қанча туради?
— Travis ва Louis Vuitton брендларидан кроссовкаларим бор. Энг қиммати 1500 доллар туради. Уларни Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларидан олиб келадиганларга буюртма қиламан.
— Машинанг борми?
— Москвада йўқ, Ўзбекистонда оддийгина Gentra бор. Қимматбаҳо машинани нима қиламан? Шунчаки тургандан нима наф? Ўзбекистонда жуда кам бўламан.
— Мосвкада ойига 4000-5000 миллион сарфлайман деган эдинг. Нималарга кетади бу пул?
— Квартира, такси ва овқатга. Ота-онамга ҳам етарли даражада пул жўнатаман.
— Москвада мазали палов борми? Жойини айтвор...
— “Азия” чойхонаси. У ерда танишларим ош дамлайди, байрамларда асосан уларга буюртма бераман. Жамоага олиб келганимда ҳаммага ёққан эди.
— Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар муносабатида консерватив қарашлар устун. Шахсий ҳаётингни ким билан қурган бўлардинг?
— Мен фақат муслима қизга уйланаман.
— Москвада қизлар танишгани келдими?
— Йўқ, фақат суратга тушишди. Баъзан ижтимоий тармоқлардан ёзишади, уларга эътибор бермайман.
— Олимпиада орзу эди. Бу рўёбга чиқди. Энди қандай орзуларинг қолди?
— Европанинг топ-клубида ўйнаш ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш. Миллий терма жамоа билан жаҳон чемпионатида иштирок этиш. Буларга эришишга қурбим етади, деб чин дилдан ишонаман.
— Бир йилдан кейин қаерда бўласан?
— Буни фақат Аллоҳ билади. Умид қиламанки, майдонда бўламан.
Фикрлар