Файзуллаевдан ҳамма воз кечган...

Аббосбек Файзуллаев бир йил ичида нафақат ЦСКАнинг, балки Россия Премьер-лигасининг энг зўр футболчиларидан бирига айланди.

Бугунги кунда ЦСКАни ўзбек легионеримиз тасаввур қилиб бўлмайди. 20 ёшли ҳужумкор футболчи майдонда жой танламайди. Ўнг қанот, чап қанот, марказдан ҳам ҳужум ташкил қила олади.

Файзуллаевнинг майдонни кўра олиши, плеймейкерлик қобилияти, курашувчанлиги, бетакрор дриблинглари, тезкорлиги, аниқ зарбалари, қулай паслари ва яна бир қатор фазилатлари “армиячилар”нинг фойдасига ишламоқда.

Аббос 2023 йилнинг августида “Пахтакор”дан ЦСКАга кўчиб ўтган. Лекин истеъдодли футболчимиз учун Россиядан жамоа топиш осон бўлмаган экан.

Бу ҳақда ЦСКАнинг аввалги бош мураббийи Владимир Федотовнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган мутахассис Олег Фоменко россиялик журналистлар билан суҳбатда айтиб берди.  

—  Аввалги бош мураббий Владимир Федотов Аббосбек Файзуллаевнинг трансферига шубҳа билан қараган экан. Шу ростми?

—Нафақат Федотов. Аббосни олишни Россия Премьер-лигасининг кўплаб клубларига таклиф қилишган, лекин ҳамма бу имкониятдан воз кечган эди.

— Федотовда айнан қайси масала савол туғдирган?

— Россия Премьер-лигасида жисмоний кучга таянган кураш кўп. Ўзбекистон чемпионатидан келган озғингина ёш йигитчага қараганингда, ақлингга “Уни ўйинда оёқ остида қолиб кетмаса эди”, деган фикр келади.

Лекин Аббос ҳам инсон, ҳам футболчи сифатида ҳаммани ҳайратга сола олади.

Файзуллаев жуда тез ассоий таркибнинг муҳим ўйинчисига айланди. Аслида уни келажак учун олиб келишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2021 йили “шерлар”нинг асосий таркибига қабул қилинган.

20 ёшли ҳужумкор футболчимиз “Пахтакор” таркибида Ўзбекистон Суперлигаси, мамлакат кубоги, Осиё Чемпионлар лигаси доирасида жами 41 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйди.

Аббос легионерга айланганидан кейин ҳам сермаҳсуллигини давом эттирмоқда. Файзуллаев ЦСКАга ўтганидан бери Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубоги баҳсларида ҳозиргача 43 та учрашувда майдонга тушди. Ҳамюртимиз бу ўйинларда рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига 19 та голли пас берди.

Бугунги кунда Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер  суммаси 6 миллион еврони ташкил қилмоқда. Легионеримиз Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади.  

Бомба хабар: ПСЖ Ҳусановни олиши кутиляпти!

Улар Файзуллаевни танлашди...

Ҳусанов “монстр”, мен ундан қўрқаман!

Бунақада “Ланс” Ҳусановни катта суммага сотиб юборади...

Супергол урган Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди? Футболчилар ва фанатлар Аббос ҳақида нималар деяпти?
Ҳусанов рақибни “бўғиб” қўйди! Легионеримизнинг ўйини қандай баҳоланди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!