Федерико Вальверде Карло Анчелотти билан муносабатлари ҳақида гапирди
"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоанинг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақида самимий фикр билдирди. Айни пайтда италиялик мутахассис Бразилия миллий терма жамоасини бошқармоқда.
"Анчелотти менинг футболчи сифатида ўсишимга катта ёрдам берди. У менга футбол оламида порлашим, ўзимга ишонишим учун йўл очиб берди. Мен уни оилам аъзосидек биламан, жуда яхши кўраман. Умид қиламанки, бир куни яна бирга ишлаймиз.
Мен фаолиятим давомида ишлаган барча мураббийлар орасида Анчелотти энг универсал мутахассис", — деди Вальверде "Madrid Extra" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти "Реал"ни 2013–2015 ва 2021–2025 йилларда бошқарган. Унинг қўл остида мадридликлар 15 та соврин ютишга муваффақ бўлган, жумладан 3 марта Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган.
Фикрлар