Фекир бугун агенти билан Ливерпулга йўл олади
Ads

"Лион" клуби ярим ҳимоячиси Набиль Фекир “Ливерпул”га кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Canal+ телеканали мухбири Ромен Колле-Гауденнинг хабар беришича 24 ёшли франциялик футболчи бугун агенти билан Ливерпулга йўл олади ва у ерда томонлар ўзаро бўлажак трансфер бўйича якуний музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Ушбу трансфер мерсисайдликларга таҳминан 50 млн еврога тушиши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Фекир якунланган мавсум “Лион” сафида жами 40та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 23та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.