Феликс Оже Штутгарт кортларида порламоқда
Ads

Канадалик теннисчи Феликс Оже Штутгарт шаҳрида ўтаётган "Mercedes Cup" мусобақасининг иккинчи даврасидан муваффақиятли ўтиб олди.

Феликс ушбу босқичда франциялик Жиль Симонни 7:5, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа Оже германиялик Дастином Браун билан ярим финалга чиқиш учун куч синашади.