"Фенербахче" трансфер бозорида тўхташ ниятида эмас
"Фенербахче" трансфер бозорида фаолликни давом эттирмоқда. Туркия клубининг кейинги нишони "Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Дарвин Нуньес. Бу ҳақда журналист Серкан Хамзаўғлу хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, истанбулликлар Нунезни мавсум сўнггига қадар ижарага олиш борасида Саудия клуби билан музокараларни олиб бормоқда. Агар форвард бўйича музокаралар берк кўчага кириб қолса, Туркия клуби "Рома"дан Артём Довбикни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқчи.
Яқинда жамоа ўз сафига Н'Голо Кантени қўшиб олганини маълум қилганди.
Маълумот учун, уругвайлик ҳужумчи жорий мавсум "Ал-Ҳилол" клуби сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритди ва 5 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар