Фернандес (собиқ ҳакам): "Реал" ноқонуний жарима зарбасидан гол урди

TIGGO 2 PRO

Испаниялик собиқ ҳакам Павел Фернандес "Реал" – "Леганес" (3:2) ўйинидаги баҳсли ҳолатга фикр билдирди.

Учрашувнинг 74-дақиқасида бош ҳакам Пабло Фуэртес Родригога нисбатан Ренато Тапия томонидан фол бўлганини қайд этди ва "Реал" фойдасига жарима зарбасини белгилади. Шунингдек, Тапияга сариқ карточка кўрсатди. Жарима зарбасидан сўнг Килиан Мбаппе гол урди.

Фернандес ушбу қарорни ноўрин деб баҳолади:

"Реал" жарима зарбасидан гол урди, аммо бу ҳеч қандай қоидабузарлик эмас эди. Тапия тўпни мутлақо тоза олиб қўйди, Родриго билан ҳеч қандай контакт бўлмади. ВАР бу вазиятга аралаша олмас эди" – дея ўзининг Х тармоғида хабар қолдирди Фернандес .

Мбаппенинг дубли "қироллик клуби"ни мағлубиятдан қутқарди ва жамоа "Барселона" билан очколар бўйича тенглашди. Каталонияликлар эса бу турдаги ўз учрашувини бугун "Жирона"га қарши ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!