Фернандо Вердаско
Ads

АҚШнинг Индиан-Уэллсе шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан "BNP Paribas Open" турнирининг асосий тўр баҳсларига 7-17 март куни старт берилади.

Испаниялик теннисист Фернандо Вердаско иштирок этмаслигини маълум қилди. Шу тариқа унинг ўрнига биринчи даврада латвиялик Эрнест Гулбис кортга чиқадиган бўлди.

Шунингдек, мазкур мусобақада иштирок этишдан яна бир теннисчи бош тортса, унинг ўрнига россиялик Андрей Рублёв баҳсларга киришади.