Ферран Торрес Испания терма жамоаси таркибидан чиқарилди
Вазият шуни тақозо этмоқда
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес чап тўпиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли жамоа ихтиёридан чиқарилди. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, дастлабки ноқулайликка қарамай, Торрес машғулотларда иштирок этишни давом эттирган. Бироқ оғриқ ва ноқулайлик белгилари сақланиб қолгани учун мураббийлар штаби футболчини рўйхатдан чиқаришга қарор қилган.
Унинг ўрнини Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карлос Эспи эгаллайди.
3 октябрь куни Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўз майдонида Чехия жамоасини қабул қилади. Шундан сўнг, 6 октябрь санасида испанлар сафарда Хорватия терма жамоасига қарши майдонга тушишади.
Изоҳлар (0)