Ферран Торрес нега ПСЖни танлаганини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания миллий терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес “Барселона”дан Европа Чемионлар лигаси ғолиби “Пари Сен-Жермен”га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

Трансфер расман 15 август, шанба куни эълон қилинди. ОАВ маълумотларига кўра, келишув суммаси 50 миллион еврога тенг бўлди.

- ПСЖ каби катта мақсадларга эга клубда янги саргузаштни бошлашдан хурсандман. Жамоага қўшилиш имкониятини бергани учун президент Носир Ал-Хелайфи, спорт директори Луиш Кампуш ва бош мураббий Луис Энрикега миннатдорлик билдирмоқчиман.

Мен жамоага имкон қадар кўпроқ совринларни қўлга киритишга ёрдам беришга умид қиламан, - деди Ферран Торрес ПСЖ матбуот хизмати вакиллари билан суҳбатда.

Торрес 2022 йил январидан бери “Барселона” сафида тўп тепиб келди. Шу давр мобайнида ҳужумчи барча мусобақаларда 207 та ўйинда қатнашиб, 65 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!