Феруза Казакова ашаддий рақибасини Жаҳон кубогидан чиқариб юборди
Хабарингиз бор, айни кунларда Хитойда Wolrd Boxing ташкилоти кубоги бўлиб ўтмоқда.
Бугун Феруза Казакова илк босқичдаёқ ашаддий рақибасига айланган германиялик Махи Клотзерга қарши рингга кўтарилди. Бу уларнинг жорий йилдаги 3-тўқнашуви эди. Дастлаб йилнинг бошида “Странджа” турнирида Феруза ғалаба қозонган бўлса, Бразилиядаги Жаҳон кубогида Клотзер зафар қучганди.
Трилогияда эса Казакова барчасига нуқта қўйди. Икки раундни 5:0 ҳисоби билан ўз фойдасига ҳал қилган Казакова 3-раундда асосан жароҳат орттириб олмасликка интилди. Шу тариқа Феруза жиддий рақибасини 5:0 ҳисобида таслим этди ва мусобақадаги юришини давом эттирадиган бўлди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар