"Фейеноорд" УЕФАдан нега норози?
Бугун “Рома”нинг Конференциялар лигаси финалидаги рақиби “Фейеноорд” Албаниядаги финал ўйини учун ҳар бир клубга ажратилган чипталар сони бўйича УЕФАга нисбатан танқидий баёнот берди.
Нидерландия гранди аксария “Рома” ишқибозлари сингари финални каттароқ аренада ўтказиш кераклигини таъкидлади.
"Марсель”даги қизиқарли ўйиндан сўнг биз Конференциялар лигаси финалига чиқдик ва "Рома" билан Тиранадаги "Арена Комбëтар"да ўйнаймиз.
Чипталар сотувини муҳокама қилишдан олдин, биз ушбу тарихий ўйин ҳар иккала финалчи жамоа мухлислари учун чекланган миқдордаги чипталар берилишидан клубларни қанчалик ранжитганини билдирмоқчимиз.
Бу Конференциялар лигаси мусобақасининг дастлабки финали эканлигини ҳисобга олсак, "Рома" ва "Фейеноорд" ўртасидаги улкан шоу ҳар бир клубдан ўн минглаб мухлислар иштирок этадиган каттароқ аренада ўтказилиши керак эди”, - дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Конференциялар лигаси финал учрашуви Албания пойтахти Тирана шаҳрида жойлашган “Арена Комбетаре” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 25 май куни Тошкет вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Фикрлар